Машҳур француз хонандаси ва актрисаси Мари Лафоре Швейцарияда вафот этди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

Фото: AFP

Майтена Мари Брижитт Думенак (асл исм-шарифи) Швейцариянинг Женолье шаҳрида 80 ёшида оламдан ўтди. У бу ерда саҳнадан кетганидан сўнг яшаётганди.

Лафоре қўшиқчилик ва актрисалик фаолияти давомида 42 та альбом чиқарган, 35 та фильмда суратга тушганди. Улар орасида француз киносининг машҳур юлдузлари Ален Делон ва Жан-Поль Бельмондо иштирокидаги фильмлар ҳам бор.