Россия пойтахти Москвадан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига учаётган «Уралские авиалинии» авиакомпаниясининг А320 самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Қайд этилишича, самолёт қўниши керак бўлган Душанбе аэропортида момақалдироқ бўлгани сабабли самолёт соат 6:10 да Тошкентга қўнишга мажбур бўлган.

Самолёт Душанбега соат 6:00 да етиб бориши керак бўлган. Хабарда айтилишича, рейс соат 10:45 да парвозни давом эттириб, Тошкентдан Душанбега йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрда ҳам Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнганди.