Санкт-Петербургдан Урганчга учаётган самолёт йўловчилардан биринининг ўзини ноқулай ҳис қилгани учун Самара аэропортига фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«4 ноябрь куни Курумоч халқаро аэропортига Санкт-Петербург—Урганч йўналишида учаётган Uzb 638 рейси келиб қўнди. Фавқулодда қўнишнинг сабаби — бортда бўлган йўловчи ўзини нохуш ҳис қилганидир», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, аэропортда реанимация автомобили ва тез ёрдам тайёрланиб, йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва шаҳар шифохоналаридан бирига шошилинч ётқизилди.