Франциялик олимлар Ер юзидаги энг «ўлик» ер қаерда эканлигини аниқлади. Бу Эфиопия шимолидаги Даллол водийси, у ерда ҳатто микроблар ҳам яшай олмайди. Бу ҳақда Nature Ecology & Evolution хабар берди.

Эфипоиядаги Даллол водийси
Фото: Our Breathing Planet

Франциянинг Париж-Сюд университети олимлари Даллол водийсида ҳар қандай турдаги бактериялар ҳам яшай олмаслигини аниқлаган. Уларнинг сўзларига кўра, ер қатламида сувнинг мавжудлиги ҳаётнинг асосий белгиси ҳисобланади. Аммо ер юзида шундай жойлар борки, уларда сув бор бўлса ҳам ҳаёт йўқ.

Водийдаги сув жуда қайноқ (Цельсий бўйича 109 даража) ва айни вақтда ҳаддан зиёд нордон (pH~0) ва унинг таркибида тузли магний аралашмаси мавжуд. Сувнинг бундай таркибда экани тирик ҳужайраларни ўлдиради.