Чили президенти Себастьян Пиньера 2022 йилга қадар, мандати тугагунча лавозимини тарк этиш ниятида эмас. Бу ҳақда у BBC учун берган интервьюсида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EFA

«Йўқ, муддатим якунлангунча қоламан. Демократик йўл билан кўпчилик фуқаролар томонидан сайланганман, Улар ва барча чилиликлар олдида мажбуриятларим бор», — деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, Пиньера мамлакатда оммавий намойишларга туртки берган ижтимоий норозиликлар учун жавобгарлигини тан олди.

Чили президенти, жумладан, мамлакат конституциясига ўзгаришлар киритилишини ҳам кўзда тутувчи ислоҳотлар ўтказишга тайёрлигини билдирди.