Гондурасда йил бошидан буён 155 нафар одам Денге безгаги касаллиги асоратлари сабаб вафот этди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: La Tribuna

Гондурас соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Роберто Косенсининг сўзларига кўра, Денге эпидемияси мамлакатда 43 ҳафтадан бери давом этмоқда. Касалликка чалиниш ҳолати 94 минг нафар маҳаллий аҳоли вакилида кузатилган, уларнинг 18 минг нафари Денгенинг ўткир формаси билан касалланган. Вафот этганларнинг 53 фоизини беш ёшдан тўққиз ёшгача бўлган болалар ташкил қилади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Гондурас шифохоналари Денге билан касалланиш ҳолатларига қарши кураша олмаяпти. Мамлакат ҳукумати бу охирги 50 йил ичида Гондурасда кузатилган энг ёмон вазият эканлигини таъкидлаган.

Денге — вирусли инфекция бўлиб, тропик ва субтропик ҳудудларда нисбатан кенг тарқалган. Беморда юқори ҳарорат, кўнгил айниши, бош ва бел оғриғи, тошмалар кузатилади. Ҳозирда Денге безгагига қарши вакцина йўқ.