Ҳиндистон фуқароси Субхаш Ядав жуда кўп тухум истеъмол қилгани сабабли ҳалок бўлди. Бир ўтиришда 50 та тухум ея олишни мақсад қилган Субхаш 41-тухумни еб бўлгач, ҳушидан кетган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Фото: YouTube

42 ёшли ҳиндистонлик эркак дўсти билан бирга бозорга борган ва икковлон у ерда ўзаро тортишиб қолган. Низони ўзига хос баҳслашув билан ҳал этмоқчи бўлишган. Келишувга кўра, бир ўтиришда 50 та тухумни ея олган ғолиб 2 минг рупияга (21 фунт стерлинг) эга бўларди.

Ядав 41-тухумни еб бўлганидан кейин ҳушдан кетган. Бемор зудлик билан шифохонага олиб борилган, бироқ шифокорлар уни қутқариб қола олмади. Шифохонадагилар ўлимнинг кўп ва кучли овқат истеъмол қилиниши натижасида рўй берганлигини таъкидлаган.