Facebook асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг янги логотипини тақдим этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: Facebook

Мазкур логотип компанияни шу номдаги ижтимоий тармоқдан фарқлаш учун махсус ишлаб чиқилган.

«15 йил аввал Facebook’ни ишга туширганимда у кейинчалик Messenger, Instagram, WhatsApp, Oculus, Workplace ва бошқа маҳсулотларни ҳам ўз ичига олишини ҳаёлимга келтирмагандим. Кўпчилик улар бизга тегишли эканлигини ҳатто билмайди ҳам», — дея мазкур қарорга изоҳ берган Цукерберг.

Компания янги логотипдан барча маҳсулотлари ва маркетинг материалларида фойдаланади. Facebook ижтимоий тармоғи логотипи ва кўриниши эса ўзгаришсиз қолади.