Испаниянинг суд расмийлари Каталония ҳукуматининг собиқ аъзолари Антони Комин, Клара Понсати ва Льюис Пучни ҳибсга олиш учун ордер берди. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.

Фото: «РИА Новости»

Карлес Пучдемон Каталония ҳукуматига раҳбарлик қилган вақт Комин соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланган ва кейинчалик Бельгияга қочган. Шотландиядан қўним топган Понсати таълимга масъул бўлган. Бельгиядан бошпана сўраган Пуч эса маданият йўналиши учун жавоб берган.

Собиқ мансабдорлар давлат маблағини талон-торож этиш, марказий ҳукуматга бўйсунмаслик ва исёнга чорлашда айбланган.

Сиёсатчиларнинг адвокатлари улар ўзлари бўлиб турган мамлакатлар судларига келишга тайёр эканлигини билдирган.