Microsoft компаниясининг Япониядаги офиси бир ой тажриба тариқасида тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Тажриба август ойида ўтказилган. 2300 нафар ходимнинг барчасига жума куни қўшимча дам берилган. Бу учун уларнинг маоши ва таътил кунлари қисқартирилмаган.

2018 йил август ойига нисбатан офисда маҳсулдорлик салкам 40 фоизга ўсгани аниқланди. Айни вақтда, компания энергия (23 фоизга камайган) ва қоғоз сарфидан (58 фоиз камроқ чоп этилган) иқтисод қилган.