Оқ уйнинг 4 нафар мансабдори президент Дональд Трамп импичменти бўйича текширув доирасида Конгрессда кўрсатма беришдан бош тортди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленскийга эҳтимолий босими юзасидан Миллий хавфсизлик кенгаши бош юристи Жон Айзенберг, шунингдек, маъмурий бюджет бошқармасининг уч нафар ходими кўрсатма бериши кўзда тутилганди.

Демократлар, хусусан, Трамп ва Зеленский ўртасида жорий йил 25 июль куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда иштирок этган Айзенбергнинг маълумотларига ўта катта қизиқиш билдирган эди.

Айтишларича, Миллий хавфсизлик кенгаши бош юристи телефон суҳбати ёзувини Оқ уйнинг энг махфий компьютер тизимига киритиб қўйган.