Россия президенти Владимир Путин 11 нафар генерални лавозимидан озод қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Улар орасида Россия ФВВнинг 6, ИИВнинг 4 ва Тергов қўмитасининг бир нафар вакили бор.

Кеткизилганлар қаторидан фирибгарликда айбланган Россия ИИВ жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Александр Мелников ҳам ўрин олди. У жорий йил сентябрь ойида ҳибсга олинганди.

Тергов тахминига кўра, Мелников ИИВнинг бошқа ходимлари билан тил бириктириб, жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига бизнесмендан 100 миллион рубл талаб қилган.