Twitter ижтимоий тармоғи Фаластиннинг мустақил янгиликлар сайти Quds News Network’нинг бир нечта профиллари блоклаб қўйилди. Сайтнинг деярли барча саҳифаларида 100 минглаб обуначилар бўлган, деб ёзмоқда «РИА Новости».

Фото: Quds News Network

Ижтимоий тармоқларнинг Фаластин ОАВ профилларини илк бор блоклаб қўяётгани йўқ, аввал Facebook ҳам бир нечта интернет нашрларига нисбатан бундай чораларни қўллаган.

Фото: The Canary

Октябрда Фаластин миллий администрацияси Quds News Network нашрини Ғарбий соҳил кибермайдонида қонунчилик талабларини бузганликда айблаган, сайт ва унинг аккаунтларини 50 та тақиқланган ресурс рўйхатига киритганди.

Фаластинлик журналист Аҳмад Жаррар Twitter’нинг ушбу қарорига муносабат билдириб, уни қўрқоқларга хос ҳаракат деб ҳисоблашини маълум қилди.

«Twitter’да Facebook’га нисбатан инсонларга эркин фикрлаш имконияти берилади деб ҳисоблардик», — дея ёзган Аҳмад Жаррар.