Украина ташқи ишлар вазирлиги Россияга Керч бўғозида қўлга олинган мамлакат кемаларини қайтариш талаб қилинган нота юборди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Ташқи ишлар вазири Вадим Пристайконинг айтишича, Киев Москвадан кемаларни қайтариб олиш мумкин бўлган аниқ вақт ва манзилни билдиришни сўраган.

«Бу кемаларни қайтариб олганимизда уларда ўқлар излари қолган ёки йўқлигини кўрмоқчиман. Балки ушбу жараён кечикаётгани излар йўқотилаётгани билан боғлиқдир? Ҳарбийларимиз исталган нуқтага етиб бориш ва кемаларни қайтаришга тайёр», — дея таъкидалаган Пристайко.

2018 йил ноябрида Россия чегарачилар Керч бўғозида Украина ҳарбий-денгиз кучларининг уч кемаси ва 24 нафар денгизчисини қўлга олганди. Жорий йил сентябрида денгизчилар ватанига қайтган, бироқ кемалар ҳозиргача Украинага қайтариб берилмаган.