«Халқлар дўстлиги» санъат саройида 1—4 ноябрь кунлари хонанда Баҳром Назаровнинг «Юраксиз» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Хонанданинг навбатдаги яккахон концерт дастурида журналист Феруз Муҳаммад меҳмон бўлди ва дастурдан репортаж тайёрлади.

Хонанда Баҳром Назаров концерт фаолияти давомида бир йиллик танаффусдан сўнг, ўзининг тўртинчи яккахон концерт дастурини тақдим этди.

Фото: «Дарё»

Дастурда хонанда томонидан 23 та қўшиқ куйланди. Шулардан «Қара-қара», «Деди», «Рўмолингни…», «Ёз ўтди», «Товба», «Мусофирлар ҳақида», «Бир донам», «Марҳабо», «Паришон», «Севдим сени» хоразмча ва тожикча сингари бир қанча қўшиқлар дастурда илк маротаба жаранг сочди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мухлислар орасида оммалашган «Ҳижрон», «Безовта бўлар онам», «Юраксиз», «Пари-пари», «Булут», «Наҳотки-наҳотки», «Қарамадинг» каби қўшиқлар ҳам куйланди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Дастурда Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон халқ артисти, марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов хотирланиб, устоз санъаткор ижодидан «Не фойда» деб номланган қўшиқ мухлисларга тақдим қилинди.

Фото: «Дарё»

Концерт дастурида Баҳром Назаровнинг айни кунларда оммалашиб бораётган «Инсофсиз» қўшиғи, бу қўшиқ озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремовдан «ўғирланганми ёки йўқ», деган гап-сўзларга нуқта қўйилди. Қўшиқнинг асл муаллифи Асиф Меҳерремов ҳамда Баҳром Назаров саҳнада ушбу қўшиқни биргаликда куйлашди.

Фото: «Дарё»

Баҳром Назаров «Инсофсиз» қўшиғи ҳақида мухлисларга қуйидагиларни маълум қилди.

2019 йилнинг сентябрь ойида мухлисларимизга тақдим қилинган ‘Инсофсиз’ деб номланган қўшиқнинг муаллифи озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов бўлади. Бугун Асиф Меҳерремов билан сизларга ушбу қўшиқни дуэт тарзида куйлаб берамиз. Мени ўғри-ўғри дейсизлар, аммо мен ҳар доим муаллифдан сўраб айтаман.

Баҳром Назаров, хонанда

«Юраксиз» дастурида Баҳром Назаров Жаҳонгир Абдуғофуров ҳамда Муҳаммад Карим исмли иккита шогирдини илк маротаба катта саҳнага олиб чиқди.

Фото: «Дарё». Хонанда Баҳром Назаров шогирди Жаҳонгир Абдуғофуров билан.

Фото: «Дарё». Хонанда Баҳром Назаров шогирди Муҳаммад Карим билан.

Баҳром Назаровнинг концерт дастурида меҳмон бўлган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков шогирдининг концерт дастури ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

Фото: «Дарё»

Концерт дастурида бир-икки камчиликларни кўрдим, буларни Баҳром Назаровнинг ўзига айтаман. Уни саҳнада ўзини тутиши менга унча ҳам ёқмаяпти, менимча бу ҳаяжондан бўлмоқда. Чунки шунча йил саҳнада юрган бўлсам ҳам, ўзимда ҳам доим ҳаяжон бўлади. Токи концерт дастурига киришиб олингунича ҳаяжон бўлиб туради. Бунда ҳам шунақа нарса сезилмоқда.

Буни камчилик деб бўлмайди, бу жуда яхши нарса, санъаткор ҳаяжонланишдан тўхтаб қолишдан қўрқиши керак. Бунинг устига Баҳромнинг ҳозирги ҳолати, саломатлиги яхши эмас, шамоллаган, томоқлари шишиб кетган. Бир амаллаб бугун ўзига келиб, концертни бошлаб олди. Куч-қувват, омад тилайман.

Озодбек Назарбеков, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари

Деярли ҳар бир қўшиққа алоҳида рақслар ташкиллаштирилган бўлиб, улар қўшиқни мухлисларга тезроқ етиб бориши учун хизмат қилди. Мисол учун, «Севдим сени» таронаси куйланган вақтда саҳна цирк майдонига айланган бўлса, «Қара-қара» куйланганида саҳна 90 йилларнинг йигит ва қизларига тўлди. Бундай ҳолат деярли ҳар бир қўшиқ куйланганида акс этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Концерт дастурида «Браво» кулги жамоасининг аъзолари ва актёр, бошловчи Дилшод Мирзамуродовлар бошловчилик қилди. Уларнинг чиқишлари хонанданинг мухлисларига жонли ижрода қўшиқлар куйлатишгани билан эсда қолди.

Видео репортаж давомида концерт дастурида рақсларни саҳналаштирган раққоса Зарина Аҳмедова дастурда хилма-хил қўшиқлар куйлангани учун раққоса қизлар кийим алмаштиришга улгуриши қийин бўлганини, концерт бош режиссёри Суннат Намозор эса дастур қўшиқлари орасида бирортаси ҳам ўзгармаганлигини, яъни биринчи кунда рэпертуар қандай бўлса қолган уч кунда ҳам худди шундай, ўзгаришсиз қолганлиги ва бу жуда ҳам яхши ҳолат эканлигини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Дастур сўнгида «Пари-пари» ҳамда «Булут» деб номланган рақсбоп тароналар куйланиши билан деярли бутун зал ушбу қўшиқларга рақсга тушишди.

Фото: «Дарё»

Хонанда Баҳром Назаровнинг концерт дастури шундай ўтди.