Louis Vuitton Moet Hennessy (LVMH) корпорацияси раҳбари Бернар Арно дунёнинг энг бадавлат одамлари рўйхатида иккинчи ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда Forbes маълум қилди.

Фото: AP

Нашр манбаларига кўра, 70 ёшли Арно ва оиласининг мол-мулки 107 миллиард долларга етган. Шу тариқа LVMH раҳбари Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан (106,8 миллиард доллар) ўзиб кетишга муваффақ бўлди.

Арно мол-мулки 100 миллиард доллардан ошган дунёдаги учинчи киши бўлганди. У Европадаги энг бадавлат инсон ҳисобланади.

Дунё милллиардерлари рўйхатида аввалгидек пешқадамликни 112,4 миллиард доллар билан Amazon онлайн-ритейлери асосчиси Жефф Безос эгаллаб турибди.