Тошкент давлат стоматология институти юз-жағ жарроҳлиги кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдубори Жилонов вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Абдубори Жилонов 1957 йил 20 сентябрь Фарғона вилоятида туғилган. Ўрта мактабни олтин медалга тамомлагач, 1975 йил Тошкент давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетига ўқишга киради. 1980 йил қизил диплом билан институтни тамомлаб, 1982 йил Москва марказий стоматология илмий-текшириш институтига аспирант сифатида қабул қилинади ва шу ерда дастлаб тиббиёт фанлари номзодини диссертациясини, кейинчалик Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Унинг илмий иши, асосан, юз-жағ жарроҳлиги соҳасига бағишланган бўлиб Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги янги усул, яъни профессор В. Безруков билан «Пастки жағ тожсимон ўсиғининг юқори синиши ва унинг жарроҳлик даволаш усули»нинг асосчилари. Ҳозирги кунда ушбу усул юз-жағ жарроҳлиги соҳасида амалда ва бир неча ўқув китобларда кенг қўлланилиб келинади. Айниқса, мамлакатда юз-жағ жарроҳлик соҳасида даволаш хизматини ташкил этиш, мазкур соҳадаги самарали илмий ишланмалари билан фидокорона меҳнат қилиб, ўзининг илмий изланишлари, раҳбарлик маҳорати, катта билим ва тажрибаси, амалий ташаббуслари билан кенг жамоатчилик ўртасида юксак ҳурмат эътибор қозонган.

Жонкуяр узтоз сифатида кўплаб ёшларга сабоқ берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрлаган.