Central Asia’s Got Talent кўрсатувида ўзбекистонлик ногиронлиги бўлган қизалоқ Ирода Ўрозова иштирок этди ҳамда ўзи ёзган шеърини ўқиб ҳакамларни таъсирлантирди.

Фото: YouTube

Сурхондарёлик Ирода Ўрозова Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ даҳасида яшайди. У 6-синфда ўқийди, шеърлар ёзишга қизиқади.

«Тушгача мактабда ўқийман. Тушдан кейин эса бўш вақтим бўлади. Айнан шу вақтда шеър ёзаман», — дейди Ирода.

«Мен бу қўлларим билан мустақил равишда ҳамма нарса қила оламан. Китобни ушлай оламан, шеър ёза оламан. Ҳаётдаги мақсадим менга барча имкониятларни яратиб бераётган ота-онамнинг ишончини оқлаш. Келажакда журналист бўлишни орзу қиламан. Ниятим — Ватанимга хизмат қиладиган фарзанд бўлиш», — дейди Ирода.

Ирода ўзи ёзган шеърни ўқиб берганида барча ҳакамлар унга тасанно айтди ҳамда қизчанинг кейинги босқичга ўтишини маълум қилди.