Владимир Путин Википедияни маҳаллий кўринишдаги энциклопедия билан алмаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Россия президенти шу тариқа мактаб ўқувчилари кўпинча текширилмаган ахборот манбалари, жумладан, Википедиядан фойдаланаётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

«Википедияга келсак, уни электрон кўринишдаги Россия энциклопедиясига алмаштирган маъқул. Бу замонавий форматдаги ишончли ахборот манбаси бўлади», — деди Путин.

Маълумот учун, Россия расмийлари 2016 йилдан бери Википедиянинг маҳаллий аналогини яратишни муҳокама қилиб келади.