Қашқадарё вилояти Китоб тумани тоғларига биринчи қор ёғди. Бу ҳақда Nasafnews хабар берди.

Фото: Nasafnews

Хабар берилишича, қор Ҳисор тоғ тизмаси ёнбағирларида жойлашган Матмон қишлоғида ёғган. Нашр тақдим этган суратда мазкур қишлоқнинг қор босган қирлари акс этган.

Фото: Nasafnews

Аввалроқ «Ўзгидромет» томонидан ноябрь ойи совуқ ва нам ҳарорат билан бошланиши ва мазкур ҳафта давомида илк кузги аёз кузатилиши маълум қилинган эди.