Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри, Будапешт кўчасида қимор ўйинлари ўтказиладиган ноқонуний клуб фош этилди. Бу ҳақда Санкт-Петербург шаҳар прокуратурасига таяниб «78.ru» нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, клубда 39 та қимор автомат бўлиб, унда ноқонуний қимор ўйинлари ўтказилган. Унинг ташкилотчилари 38 ёшли россиялик аёл ва 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган.

Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилиб, тергов ишлари туман прокуратураси назоратига топширилган.