Хитой ҳукумати 2004 йилдан бери илк бор давлат облигацияларини чиқарди. Бу ҳақда Пекинга расмий ташриф билан келган Франция президенти Эммануэл Макрон билан музокаралари чоғида Хитой раиси Си Цзиньпин маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: EPA

«Парижда мамлакат ҳукумати 4 миллиард евролик давлат облигацияларини чиқарди. Пекин томонидан 2004 йилдан бери илк бор облигациялар чиқарилишини Хитой, Франция ва Европа ўртасида молиявий ҳамкорлик мустаҳкамланиши учун жиддий чора деб биламиз», — деди Си Цзиньпин.

Маълумот учун, Хитой давлат облицияларининг 2 миллиард евро тенг қисми 7 йил давомида, яна 1 миллиард евродан 12 ва 20 йилда сўндирилиши кўзда тутилган.