АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Ф-16 қирувчи самолёти Япониянинг Аомори префектурасидаги парвози чоғида ўқув гранатасини тушириб юборди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.

Фото: U.S. Air Force

Самолёт машғулот парвозлари ўтадиган ҳудуддан ташқарида ракетани ташлаб юборган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва шикастланишлар ҳақида маълум қилинмаган.

АҚШ ҳарбийлари ҳолат юзасидан текширув ва ўқув гранатасини қидиришни бошлаган. Япония мудофаа вазирлиги Қўшма Штатлардан мазкур иш бўйича барча маълумотларни қисқа муддатда тақдим этишни талаб қилди.