Reuters ва Euronews Қирғизистоннинг Мойлисой шаҳридаги радиоактив чиқиндилар омбори туфайли Фарғонага экологик фалокат хавф солаётгани ҳақида хабар берган эди.

Фото: «ТАСС»

Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ тақдим этди.

Ҳозирги кунда Қирғизистон ҳудудидаги Мойлисой дарёси зонасида радиоактив чиқиндиларни ўз ичига қатор хандақлар ва омборлар жойлашган.

Қўмита хабарида айтилишича, 1991 йилдан бери қўмита томонидан режалаштирилган тартибда уларни таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Руда конлари қолдиқлари эса тўғридан тўғри ёғингарчилик таъсири остида бўлган тикка қоялар этагида жойлашган.

Юқорида санаб ўтилган объектлардан радиоактив ифлосланиш хавфидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини радиациявий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда давлат Экология қўмитасининг профилактик чора-тадбирларини қабул қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув ва қуйи қатламларда ифлослантирувчи моддалар, шу жумладан, радиоактив элементлар ва оғир металлар мавжудлиги юзасидан 40 дан ортиқ кузатув пунктларида, хусусан, Шоҳимардан, Мойлисой, Сумсар (Резаксой) дарёлари ҳавзасида мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда.

Умуман олганда, назорат қилинадиган ҳудудда радиация фони рухсат этилган миқдорда эканлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.