Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 16 декабрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказиладиган бокс кечасида жанг ўтказади, дея хабар қилмоқда Olamsport.

Фото: Olamsport»

Ғоибназаровнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг маълум қилишича, Фазлиддинда АҚШ визаси билан боғлиқ муаммолар бор. Шу сабаб боксчининг промоутери ҳисобланган Top Rank унга Қозоғистонда жанг ташкил қилиб берган.

«Виза билан боғлиқ муаммо сабаб Ғоибназаровнинг АҚШга йўл олиши бироз қийин кечикмоқда. Бу вазиятда Top Rank Фазлиддин учун Олмаотадаги бокс оқшомидан жанг ташкил этиб бермоқда. Top Rank ва МTK Global компаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Тез орада Фазлидиннинг рақиби эълон қилинади. Ҳозирда бу борада музокара давом этяпти», — дейди Турсунпўлатов.

Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров сўнгги жангини шу йилнинг май ойида АҚШнинг Аризона штати, Тусон шаҳрида америкалик Майкл Фоксга қарши ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйганди (92:96, 92:96, 93:95).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!