Ҳинд океанидаги Францияга тегишли Реюнён ороли яқинида йўлбарс акула британиялик сайёҳни ғажиб ташлагани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Сун газетасига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Фото: U-Planet

Хабарга кўра, Шотландияда яшовчи 44 ёшли эркак 2 ноябрь куни орол соҳили яқинида чўмилаётган вақтида бедарак йўқолган. Эрининг йўқолгани ҳақида унинг рафиқаси хабар берган.

«Унинг хотини катта тўпалон билан улкан қидирув операциясининг бошланишига сабаб бўлди. Қидирувга кўплаб қайиқлар ва вертолётлар жалб қилинди. Дайверлар маржон рифлари бор кичик ороллар атрофини ҳам айланиб чиқди, қуруқликда исковуч итлар иштирокида патрул тадбирлари ҳам ўтказилди. Аммо йўқолган эркак топилмади», — дея таъкидлаган қидирувда иштирок этган мутахассис.

Кейинчалик орол соҳилларида ошқозонидан йўқолган туристнинг никоҳ узуги таққан қўли бўлган йўлбарс акула жасади топилди.