Нидерландиянинг Сxипҳол аэропортида 6 ноябрь куни кечки пайт учувчи самолётни олиб қочишга уринишдан дарак берувчи хавф тугмасини адашиб босиб юборди. Бу ҳақда ҳаво кемаси эгаси бўлган Air Europa авиакомпанияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: AP Photo

«Амстердам ва Мадрид ўртасидаги рейс самолёт бортида адашиш туфайли хавф тугмаси босиб юборилган. Ҳеч нарса рўй бергани йўқ, йўловчилар яқин орада манзилларига етказилади. Биз бўлиб ўтган ҳолатдан афсусдамиз», — дейилади авиакомпания хабарида.

Ҳодиса оқибатида Нидерландиянинг асосий аэропортидаги D терминали маълум вақт ёпиб қўйилди. Воқеа жойига махсус бўлинма, полиция, ўт ўчирувчилар ва тез тиббий ёрдам машиналари етиб келди. Вазиятга аҳолига эҳтимолий таҳдидни англатувчи хавфнинг учинчи даражаси мақоми берилган эди.