Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари Самарқанд кўчаларининг панорама лойиҳасини яратиш устида иш бошлади, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси

Самарқандда «Яндекс. Харита» учун 360 даражали панорама суратларни олиш бошланди. Chevrolet Captiva маркасидаги автомобилларига махсус штатив ёрдамида фотоаппарат ўрнатилган бўлиб, унинг ёрдамида туристик давлатларнинг панорама суратлари олинади.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси

Ушбу лойиҳа Россиянинг «Яндекс» компанияси билан ҳамкорликда республика сайёҳлик сайтларининг фото ва видео маълумот базаларини шакллантириш ҳамда ундан кейинчалик ижтимоий тармоқларда фойдаланиш мақсадида қилинмоқда.

Фото: Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси

«Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги янги виртуал карта учун материаллар тайёрлаш ишлари авжида. Ҳозирги кунда шаҳар кўчаларида махсус камералар ёрдамида 360 градус кенгликда панорама суратлари олинмоқда. ‘Яндекс. Панорамалар’ – бу ‘Яндекс. Карталар’ лойиҳасининг кенгайтирилган талқинидир. Ушбу сервис кўчалар, бинолар ва шаҳар панорамаларининг уч ўлчамли турларини кўриш имконини беради», — дейилади хабарда.