Ўзбекистондаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий окгугга қарашли «Каттақўрғон» дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Ушбу дала-ўқув майдонининг очилиш маросимида мудофаа вазири генерал майор Баҳодир Қурбонов, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал майор Павел Эргашев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, «Ўзбекистон Қаҳрамони», Нуроний жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тумандаги мактаб ўқувчи ёшлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тантанали маросимда сўз олган мудофаа вазири дала-ўқув майдони қурилишида жонбозлик кўрсатган ҳарбий хизматчиларга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди. Албатта, бу каби полигонлар юрт ҳимояси учун бел боғлаган асл ўғлонлар учун малака ва тажриба орттириш майдони бўлишини таъкидлади.

Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шундан сўнг полигон қурилишида ўзининг ватанпарварлигини, юрцеварлигини кўрсатган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар мудофаа вазири томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, дала-ўқув майдони инфратузилмасини бунёд этган қурилиш ташкилотлари вакилларига тўн кийдирилди.