Россиянинг Астрахан вилоятининг Енотаев туманида Ўзбекистон фуқаро устида суд ҳукми ўқилди, деб хабар бермоқда «Astravolga.ru». У аёл кишини зўрлашга уринишда айбдор деб топилган.

Воқеа 10 август куни содир бўлган. Ўзбекистонлик бўлган 37 ёшли маст эркак 36 ёшли маҳаллий аёлнинг уйига бостириб кириб унга ташланган.

«Айбланувчи аёлни ерга ётқизган ва уни зўрламоқчи бўлган, аммо аёл қаршилик кўрсатган. Унинг ёрдам сўраб бақирганини эшитган жабрланувчи аёл дугонасининг ўғли ёрдамга етиб келгандан сўнг эркак уни қўйиб юборган», — дейилади Астрахан вилояти тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Суд Ўзбекистон фуқаросини айбдор деб топиб, унга 3 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.