Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманини қайтадан тикланади. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида айтилади.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани қайта тикланиб, Қизириқ ва Бойсун туманлари чегаралари ўзгартирилиши мумкин.

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ҳудудидаги «Бандихон», «Бектепа», «Обод турмуш», «Полвонтош», «Сарой», «Бирдамлик», «Чинор», «Пахтакор», «Навбаҳор», «Фаровон», «Баҳористон», «Ўрғилсой», «Гулбоғ», «Қалдирғоч», «Зевар», «Хўжаипок», «Обод юрт» ҳамда «Бағри кенг» маҳалла фуқаролар йиғинларини (умумий ер майдони 20531 гектар) ҳамда Бойсун туманининг «Сайроб» ва «Ғайрат» массивларидан (умумий ер майдони 17360 гектар) қайта тикланаётган Бандихон тумани таркибига ўтказилади.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Бойсун туманлари ҳудудидан Бандихон тумани ҳудудига ўтказилаётган ер майдони чегараларининг тавсифи ва чизма шакллари тасдиқланади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 21 ноябргача давом этади.

Маълумот учун, ҳукуматнинг 2010 йил 24 декабрдаги қарори билан Сурхондарё вилоятининг Бандихон тумани тугатилиб, унинг ҳудуди Қизириқ туманига бирлаштирилган.