Ҳиндистоннинг энг йирик кино компанияларидан бири ҳисобланган Panorama Studios Ўзбекистонда «Khuda Hafiz» номли романтик жангари фильмни суратга олиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га «Ўзбеккино» матбот хизмати маълум қилди.

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Фильм режиссёр Фарук Кабир томонидан суратга олинмоқда. «Khuda Hafiz» фильмини суратга олишда қатнашиш учун Ҳиндистондан 130 киши ҳамда АҚШ, Россия ва қатор Европа мамлакатларидан 30 киши Ўзбекистонга келган. Фильмни суратга олиш ишлари 14 октябрда бошланган эди. Ушбу лойиҳада Муқимий театрининг маҳоратли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам суратга тушмоқда.

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Шу билан бирга ижодий жараёнда Ўзбекистондан ҳам актёрлар, техник ходимлар жалб қилинган. Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари бюджети салкам бир миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм Тошкент ва Хива шаҳарларида суратга олинади. Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўз ишини Ҳиндистонда давом эттиради.

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати

Маълумот учун, «Khuda Hafiz» фильми романтик-экшн жанрда бўлиб, бош ролни Видют Жамвалл ижро этмоқда.

Видют Жамвалл
Фото: Google Images

Кинокартина ҳақидаги дастлабки маълумотларни фильмнинг менежери, кинотанқидчи Таран Адарш Twitter саҳифасида чиқарган. Фильм сюжетига ҳаётий воқеалар асос қилиб олинган. Картина премьераси 2020 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.