Зикирилла Маҳмудов Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Президенти Администрацияси дин ишлари бўйича шўба мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Зикирилла Маҳмудов 1983 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йилда Тошкент ислом университетини, 2010 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаб келган.