Дунё мамлакатларининг жами қарзи (давлат ва хусусий сектор қарзларини ўз ичига олади) рекорд сумма — 188 триллион доллар ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 230 фоизига етди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси директори Кристалина Георгиева маълум қилди, дея хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: АП

Унинг айтишича, қарздорликнинг учдан икки қисми хусусий секторга тўғри келади.

«Ривожланаётган мамлакатлар давлат қарзи охирги марта 1980 йилларда кузатилган қарз танглигидаги даражада бўлиб турибди. Кам даромадли давлатларда охирги 5 йил давомида қарздорлик кескин кучайди», — деди жамғарма раҳбари.

ХВЖ экспертларига кўра, кам даромадли давлатларнинг деярли ярми — 43 фоизи қарздорлик муаммосига дуч келиш хавфи остида ёки ҳозирнинг ўзида қашшоқлик ҳолатида.