Facebook компанияси партиялар ва сиёсатчиларнинг аккаунтлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, АҚШда 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига аралашувни олдини олиш учун Facebook Protect дастурини ишга туширди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Компания баёнотида дастур сайланадиган мансабдор шахслар, номзодлар, уларнинг ходимлари аккаунтларини хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилишга қаратилгани таъкидланган.

Энди аккаунтлардан бирига ҳужум аниқланган тақдирда Facebook дастурда рўйхатдан ўтган шахс ёки ташкилотнинг бошқа аккаунтларини текшириш ва ҳимоялаш имконига эга бўлиши айтилмоқда.