Alibaba корпорацияси асосчиси Жек Ма қаторасига иккинчи йил Хитойнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида етакчилик қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Ҳозирда унинг мол-мулки 38,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан салкам 4 миллиардга кўп.

Forbes томонидан тузилган рейтингдаги иккинчи ўринни Tencent телекоммуникация корпорацияси раҳбари Ма Хуатэн (36 миллиард доллар), учинчи ўринни эса Evergrande девелоперлик компанияси бошқарув раиси Сюй Цзяинь (27,7 миллиард доллар) эгаллаган.

Маълумот учун, 55 яшар Жек Ма Alibaba корпорациясига асос солинганига 20 йил тўлганда, жорий йил сентябрида расман директорлар кенгаши раиси лавозимини тарк этди.