Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Норма.

Фото: «Дарё»

Унга кўра, мактаб ўқувчиларини якуний давлат аттестациясидан озод қилиш ҳуқуқини берувчи бошқа 55 та касалликдан ташқари, яна қуйидаги 4 та касалликда имтиҳонлардан озод қилиниши белгиланди:

  • муковиссидоз, аралаш шакли, оғир тури;
  • плеврит;
  • носпецифик ярали колит (зўриқиш даври);
  • жигар сиррози.

Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликларга тиф, ботулизм, сил касаллиги, хавфли ўсмалар кабилар киради.

Қуйидаги ҳавола орқали касалликларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.