Россиянинг Рязань шаҳрида 6 ноябрь куни кечаси 1982 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси кўп қаватли уйдан йиқилиб вафот этди, деб хабар беради Regnum.

Фото: «Алтапресс»

Вафот этган Ўзбекистон фуқароси қурилиш объектида қурувчи ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Тергов қўмитаси матбуот хизматининг таъкидлашича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ва воқеа сабабларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўз жияни томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди. Москвадаги «Томилинск электрон заводи» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси МЧЖнинг объектларидан бирида девор қулаши натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ва ташкилот раҳбарлари мазкур ҳолатни яширишга уриниб, марҳумнинг жасадини Москва вилояти Люберец туманидаги ўрмонга кўмиб юборган эди. 2019 йилнинг август ойида эса уч нафар Ўзбекистон фуқароси Перм ўлкасига иш излаб бориб, қулликка тушиб қолганди.