Хитой Россия ва АҚШ ўртасида ядровий қуролсизланиш бўйича музокараларда иштирок этмайди, бироқ ўзининг ядро салоҳиятини қисқартиришга тайёр. Бу ҳақда Хитой ТИВ қурол-аслаҳа устидан назорат департаменти директори Фу Сун маълум қилди, дея хабар беради «Известия».

Фото: Depositphotos

«Агар бошқа давлатлар ўз заҳираларини Хитой даражасигача қисқартирса, биз бу жараёнга қўшилишга тайёрмиз. Аммо Хитой Россия ва АҚШ билан бирга уч томонлама музокараларга қўшилишини кутиш мантиқдан йироқ бўларди», — деди Фу Сун.

Фу Сун АҚШ ва Россиянинг ядровий қуролсизланиши муҳимлиги, чунки Москва ва Вашингтоннинг аслаҳалари бошқа давлатларникига нисбатан бир неча баравар кўплигини таъкидлади. Шу сабаб у икки давлатни Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома амал қилишини давом эттиришга чақирди.