УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигаси 4-тури якунларига кўра, ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.

Фото: УЕФА

Бу номга «Реал» ҳужумчиси Родриго Гоэс лойиқ кўрилди. 18 ёшли футболчи «Галатасарой»га қарши кечган ўйинда (6:0) учта гол ва битта самарали узатмани амалга оширганди.

Родриго бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирди:

Ашраф Ҳакими («Боруссия Д») — «Интер»га қарши ўйинда (3:2) иккита гол

Кейлор Навас (ПСЖ) — «Брюгге»га қарши ўйинда (1:0) тўртта сейв

Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм») — «Црвена Звезда»га қарши ўйинда (4:0) иккита гол ва битта самарали узатма

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!