6—7 ноябрь кунлари Европа Лигаси мусобақасининг 4-тур учрашувлари ўтказилди.

Фото: Twitter/@EuropaLeague

УЕФА расмий сайти турнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Номзодлар билан танишинг:

Мунир ал Ҳаддодий («Севилья») — «Дюделанж»га қарши ўйинда (5:2) учта гол муаллифи

Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед») — «Партизан»га қарши ўйинда (3:0) гол ва тўртта аниқ зарба муаллифи

Эстебан Гранеро («Эспаньол») — «Лудогорец»га қарши ўйинда (6:0) иккита самарали узатма муаллифи ва 94% узатмалар аниқлиги

Энцо Кривелли («Истанбул») — «Вольфсберг»га қарши ўйинда (3:0) иккита гол муаллифи

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!