Самарқанддаги Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг кўкрак нишони топширилди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: «Kun.uz»

Тадбирда Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи ўқиб эшиттирилиб, генерел майор Павел Эргашев томонидан Каттақўрғон округ полигонини барпо этишда муносиб ҳисса қўшган Самарқанд вилояти ҳокими, Самарқанд ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимовга Мудофаа вазирлигининг III даражали «Намунали хизматлари учун» кўкрак нишони ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Аввалроқ Каттақўрғонда Ўзбекистонда энг катта ҳарбий полигон фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди.