Кения полицияси ва маҳаллий амалдорлар мамлакат шимолидаги Марсабит вилоятида амалга оширилган иккита қуролли ҳужум оқибатида 11 нафар одамнинг ҳалок бўлгани, қурбонлар орасида икки нафар полициячининг ҳам борлигини маълум қилди, деб ёзмоқда «Regnum».

Фото: Europa Press

Марсабит округи полицияси раҳбари Стив Олоо содир бўлган қонли тўқнашув ҳақида гапирар экан, отишмалар бўлган Жалдес ва Кукуто туманларида вазият кескинлашганини таъкидлади.

Ҳодиса Эфиопия билан чегара ҳудудига яқин ерда содир бўлган.

Олоонинг сўзларига кўра, ҳудудда талончилик ва бандитизм кучайиб кетган. Ҳужумлар қурбонлари сув таъминоти шохобчасида ҳалок бўлган ва ушбу отишмалар сабаб ўнлаб одамлар ўз уйларини тарк этган.

Аввал Малидаги ҳарбийлар ва ИШИД жангарилари тўқнашувида 50 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани, шунингдек, Буркина Фасода кон ишчилари кетаётган автокарвонга уюштирилган ҳужумда 37 нафар одамнинг ўлдирилгани, шунингдек Нигерияда амалга оширилган қуролли ҳужум оқибатида 10 нафар ҳарбий қурбон бўлгани хабар қилинган.