Боливия раҳбари Эво Моралес мамлакатда янги президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Мен Боливия халқи овоз бериш йўли билан янги ҳукуматни сайлашини таъминлаш учун сайловларни чақираман. Барчадан ҳозирги таранглик пасайиши учун ҳаракат қилишини сўрайман. Барчадан тинчлик-осойишталикни кафолатлашини сўрайман.

Эво Моралес, Боливия раҳбари 

Моралеснинг айтишича, сайловларни Олий сайлов судининг янги таркиби ўтказади.

Маълумот учун:

Америка давлатлари ташкилоти аудиторлар гуруҳи жорий йил 20 октябрда бўлиб ўтган сайловлар натижасини тасдиқлай олмаслиги, шу сабабли янги сайловлар ўтказишни тавсия қилиши билдирилган ҳисоботни эълон қилганди.