Боливиянинг амалдаги президенти Эво Моралес давлат раҳбарининг янги сайловларида қатнашмаслиги лозим. Бу ҳақда унинг асосий рақиби мухолифатчи Карлос Меса маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Фото: AP

«Келгуси сайловларда Эво Моралес ва Альваро Гарсия Линера тегишли равишда президент ва вице-президентлик лавозимларига номзод бўлмаслиги керак», — таъкидлади Меса журналистларга берган интервьюсида.

Меса Моралес истеъфога чиқмагунча намойишларни давом эттиришга чақирди.

Маълумот учун, Эво Моралес 10 ноябрь куни мамлакатда 20 октябрдан бери давом этаётган оммавий норозилик акциялари фонида янги президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилганди.