Покистон армияси ўз кучини мустаҳкамлаб бормоқда ва Ҳиндистонда конституциянинг 370-моддаси бекор қилиниб, Жамму ва Кашмир штат мақомидан маҳрум этилгач, ушбу ҳудудга яқин ерга артиллерия қўшинларини жойлаштиришда давом этмоқда. Шу билан бирга ушбу ҳудуддаги ҳарбийлар сони ҳам ўсиб бормоқда. Ҳиндларнинг таҳлилига кўра, ҳудуддаги назорат чизиғида Покистоннинг 90 минг нафар ҳарбийси жойлашган, ҳинд аскарларининг сони эса 1,13 миллионни ташкил этади, деб ёзган «Regnum».

Фото: Pinterest

Ҳиндистон ҳам бўш келаётгани йўқ ва назорат чизиғида фаол ҳаракатларни давом эттирмоқда. Ҳиндистон қуролли кучлари чегара атрофига 100 минг нафар ҳарбийни жойлаштирган. The Economic Times газетасининг ҳарбий манбаларига таяниб ёзишича, ҳиндларнинг ушбу фаоллиги Жамму ва Кашмир вилоятларига Покистон ҳудудидан террорчилар кириб келаётгани билан боғлиқ.

Август бошида Ҳиндистон ҳукумати нотинч штат Жамму ва Кашмирни тугатган ва унинг мақомини бекор қилганди. Ушбу қарор дунё давлатларининг эътирозига, Покистон билан муносабатларнинг чигаллашувига сабаб бўлди. Ҳукумат штатни иккита федерал субъектга бўлишни таклиф қилди. Ҳиндистон конституциясининг 370-моддаси бекор қилингач, Жамму ва Кашмир алоҳида қонун чиқарувчи орган ва асосий аҳолиси буддистлар бўлган ва Ҳиндистон ҳукуматига бўйсунадиган Ладохга ажратилди.