Британия махсус хизмати — МI5 мамлакатда бўлажак парламент сайловлари арафасида депутатларнинг алоқа воситаларини ҳимоя қилиш бўйича мисли кўрилмаган чораларни қўлламоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: The Daily Mirror

«МI5 сайловлар арафасида парламент аъзоларининг телефонларини россиялик хакерлардан ҳимоя қилиш бўйича ўта махфий операцияни амалга оширмоқда. Депутатларга зарарли дастурий таъминотдан тозаланмагунча гаджетлардан фойдаланмаслик тавсия қилинган», — дейилади The Daily Mirror нашрида чоп этилган мақолада.

Шунингдек, МI5 давлат муассасаларидаги телефон ва компьютерларда ҳар қандай шубҳали фаоллик ҳақида зудлик билан хабар бериш ҳақида сўраган.