Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, махсус тузилган ишчи комиссия томонидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКни қайта ташкил этиш ишлари якунланди, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

Фото: «Дарё»

Хусусан, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК дирекцияси, шунингдек, «Учувчилар мажмуаси», «Ҳаво алоқалари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот моддий-техник таъминот мажмуаси» давлат унитар корхоналари негизида Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти ташкил этилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК таркибига кирадиган давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилди. Шунингдек, Uzbekistan Airports акциядорлик жамияти унга қуйидаги МЧЖларнинг устав фондларидаги давлат улушини ўтказилиши йўли билан ташкил этилди:

  • «Андижон» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Бухоро» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Қарши» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Навоий» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Нукус» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Наманган» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Самарқанд» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Термиз» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  • «Урганч» халқаро аэропорти» МЧЖ;
  •  «Фарғона» халқаро аэропорти» МЧЖ.

Бундан ташқари, «Махсус авиация ишлари авиакомпанияси» ДУК негизида «Uzbekistan Helicopters» масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилди. «Ўзаэронавигация маркази» давлат корхонаси эса Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилди.