Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятов 10 ноябрь куни Тошкентда сиёсий партиялар вакиллари иштирокида ўтказилган 4 раундли «Демократик дебат»да истеъмол саватчаси ҳақидаги саволга жавоб берди, деб ёзмоқда Repost.

Улуғбек Иноятов
Фото: «Дарё»

Унинг айтишича, Тошкентда 2,5 миллион сўм ойлик олувчи бир нафар боқувчи 5 кишидан иборат оилани боқиши мумкин.

Улуғбек Иноятов 2018 йилнинг июнида Халқ таълими вазири лавозимидан озод этилиб Наманган давлат университети ректори этиб тайинланганди. Кейинроқ ХДП Марказий кенгаши раиси лавозимидан кетган Ҳотамжон Кетмонов ўрнини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида ХДП Ўзбекистонда «тирикчилик учун зарур энг кам миқдор»ни белгилаш ташаббуси билан чиққан эди.