Санкт-Петербургда Ўзбекистонлик фуқаро ногиронлик аравачасида ҳаракатланувчи 26 ёшли қизни зўрлаганликда айбланмоқда, деб хабар бермоқда Repost.

Маълум бўлишича, қиз 10 ноябрь куни махсус илова ёрдамида Горелова қишлоғига такси чақиртирган. Ҳайдовчи айтилган жойга етиб келган. Қиз унинг олдига тушиб буюртмани бекор қилишга қарор қилган.

Ҳайдовчи қизни машина салонига ўтқазиб, аравачани юкхонага жойлаган ва куч ишлатиб қизни зўрлаган. Шундан сўнг ундан 900 рублни олиб қўйган ва қизнинг уйигача олиб чиқиб таксини бекор қилгани учун яна 5 минг рубл беришни талаб қилган.

Ҳодиса юзасидан гумонланиб 26 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинган бўлиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.